Жаҳон | 07:22 / 01.06.2016
7810
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: горилла қафасига тушиб кетган бола отаси рецидивист бўлиб чиқди

АҚШдаги ҳайвонот боғида бир неча кун аввал горилла қафасига тушиб кетган 4 ёшли боланинг отаси катта жиноий ўтмишга эга рецидивист бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Маълум қилинишича, 36 ёшли Деон Дикерсон ўқотар қуролларга эгалик қилиш, наркожиноятлар, одам ўғрилашлар, жиноий тажовуз, жамоатчилик тартибини бузиш, ўғриликлар учун бир неча маротаба судланган бўлган.

Ўтган ҳафтада Цинциннати ҳайвонот боғи ходимлари болакай горилла қафасига тушиб кетгач, 17 ёшли Харамбе лақабли гориллани отиб ўлдиришганди.

Боланинг онаси "кўнгилсизликлар бўлиб туришини" айтганди.

Аввалроқ 160 мингдан кўпроқ киши боланинг ота-онасини жазолаш талаб қилинган арзномани имзолашганди.