Жамият | 12:15 / 01.06.2016
8234
2 дақиқада ўқилади

ОАВда Жонни Депп ва Эмбер Хёрднинг ажрашиши сабаби маълум қилинди

Жонни Депп ва Эмбер Хёрднинг ажрашиши сабаблари маълум қилинди.

Жуфтликка яқин бўлган манбалар берган маълумотларга кўра, Деппнинг оиласи унинг ёш хотинига яхши  муносабатда бўлмагани туфайли низо келиб чиққан. 

Никоҳ маросимидан бир йил ўтиб 52-ёшли Жонни Депп ва 30 ёшли Эмбер Хёрд ажрашишга қарор қилишди. 26 май куни тарқалган ушбу хабарнинг ташаббускори актёр Жонни Депп бўлган. 

31 май куни эса оммавий ахборот воситалари ходимлари ажрашиш сабабларини маълум қилишди. 

Манбалардан бирида ёзилишича, Деппнинг оиласи унинг ёш хотинига нисбатан яхши муносабатда бўлмаганлиги учун ажрим можароси келиб чиққан.

TMZ нашри берган маълумотга қараганда, актёрнинг фарзандлари, опаси ва онаси очиқдан-очиқ Хёрдни ёқтиришмаган.   

Ушбу манбага кўра, Деппнинг яқинда 81 ёшида касалликдан вафот этган  онаси Бетти Сью Палмер Эмбернинг ўғлидан пул ва шуҳрат учун фойдаланади деган фикрда бўлган.

Буни Жонни Деппнинг расмий сайти ҳам таъкидлаган.  

«Қисқа муддатли никоҳ ва онасининг ўлимидан қаттиқ тушкунликка тушган Жонни шахсий ҳаёти билан боғлиқ миш-мишларга шахсан изоҳ бермаяпти. 

Эмбер Хёрднинг яқинларидан бири эса вазиятни: «Эмбер ўзи учун қайғуриш борасида қўлидан келганини қилди», дея шарҳлаган.