Океаннинг энг "бокира" сувлари топилди
АҚШлик геофизиклар уларнинг фикрича бир неча юз йиллар давомида сайёрамиз атмосфераси билан таъсирга кирмаган, Дунё океанининг энг "бокира" сувларини аниқлашди. Тадқиқот Nature Geoscience журналида чоп этилди, у ҳақда қисқача Вашингтон университети сайтида маълум қилинган.
Олимларнинг аниқлашича, Жанубий Океанда, Антарктидани ҳар томондан ўраб олган 3 км лик чуқурликдаги сув сайёрамизда инсон фаолияти бунчалик таъсирли бўлмаган пайтдан бери (глобал иссиқликкача) юзага чиқмаган.
Геофизикларнинг тушунтиришича, Дунё океанидаги сув жуда тез ва катта чуқурликларда аралашади. Айниқса бу чуқурликдаги сув юзага чиқиб қизийдиган экваториал ва шимолий ҳудудларга хосдир.
Антарктида ҳудудида GDAC (Global Data Centres) ёрдамида ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, совуқ чуқур сувлар глобал иссиқликни тўхтатади. Аввалроқ олимлар ўз иқлим моделларида бундай тахминдан фойдаланишган эди, бироқ унинг кўламининг миқдорий қийматига эга бўлишмаган.