Жаҳон | 07:41 / 01.06.2016
3174
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Сурия ва Ироқда икки нафар АҚШ ҳарбийси яраланганини маълум қилди

Пентагонда ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг икки ҳарбийси яралангани маълум қилинди. Улардан бири Сурияда, иккинчиси Ироқда яраланган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Улар фронт чизиғида бўлишмаган, фаол жанговор ҳаракатларга жалб қилинмаганлар, бироқ икки вазиятда ҳам тасодифан ярадор бўлишган", деб айтди Пентагон вакили капитан Жефф Дэвис.

Дэвис ҳарбийлар қўшиннинг қайси турига мансуб бўлганларини айтмаган.