Спорт | 23:05 / 01.06.2016
5346
2 дақиқада ўқилади

Россия ўртоқлик учрашувида Чехияга ютқазди

Euro-2016 турнирига тайёргарлик доирасида Россия терма жамоаси Австриянинг Инсбурк шаҳрида Чехияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ россияликлар ҳужумчии Александр Кокорин ҳисобни очди. Чехлар эса иккинчи бўлимни бошида ҳисобни тенглаштирди, жамоа сардори Томаш Росицки Гильермени озиж қолдирди. 90-дақиқада эса Москванинг ЦСКА жамоаси собиқ футболчиси Томаш Нецид ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ушбу ўйинда "Шальке" футболчиси, Россия фуқаролигини қабул қилган германиялик Роман Нойштедтер дебют қилди. Леонид Слуцкий шогирдлари 5 июнь куни Монакода Сербияга қарши яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Инсбрук (Австрия)
Ўртоқлик учрашуви
Чехия – Россия – 2:1 (0:1)
Голлар: Кокорин, 6 (0:1). Росицки, 49 (1:1). Нецид, 90 (2:1).
Чехия: Чех, Гебреселассие, Хубник (Сивок, 46), Кадлец, Лимберски (Кадержабек, 64), Дочкал (Скалак, 41), Дарида, Павелка (Плашил, 46), Росицки (Коларж, 85), Крейчи, Лафата (Нецид, 46).
Россия: Лодигин (Гильерме, 46), Смольников, Березуцкий (Нойштедтер, 64), Игнашевич, Торбинский (Комбаров, 64), Денисов, Шатов, Иванов (Головин, 64), Кокорин (Самедов, 64), Дзюба (Мамаев, 46), Смолов.