Спорт | 20:34 / 01.06.2016
5883
1 дақиқада ўқилади

Ширер Англия терма жамоаси мураббийини Евро-2016 турнирига тузган таркиби учун танқид қилди

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер миллий терма жамоа бош мураббийи Рой Ҳожсонни «Лестер» жамоаси футболчиси Дэниел Дринкуотерни 2016 йилги Европа чемпионати учун заявкага киритмагани учун танқид қилди.

«Ўйлайманки, Дринкуотер турнирга олиб борилиши керак эди. Албатта, Дэниел мураббийнинг қароридан қаттиқ хафа бўлади, ахир у ажойиб мавсум ўтказганди ва Францияга бориш учун муносиб эди. Дринкуотер асосий таркибдан жой олиш учун ҳақли эди, лекин бу сафар ҳам Англия терма жамоасига футболчилар спорт формасига қараб эмас, нечоғлиқ машҳурлигига қараб танланди», — дейди Ширер BBC 5 live учун берган интервьюсида.