Жаҳон | 19:19 / 01.06.2016
3158
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва ЕИ ўртасида визали тизимни бекор қилишнинг техник музокаралари бошланади

Жорий йилнинг 2 июнь куни Туркия ва Европа Иттифоқининг техник гуруҳи визали тизимни бекор қилиш масаласи бўйича техник музокарани бошлайди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда Брюсселда ўтган матбуот анжуманида ЕИ масалалари бўйича вазир Умар Челик гапириб ўтган.

Унинг таъкидлашича, музокаралар кун тартибига муҳожирлар масаласи ҳамда туркиялик фуқаролар учун виза тизимини енгиллаштириш масалалари киритилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш