Спорт | 13:32 / 01.06.2016
4688
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик таэквондочи АҚШда биринчи ўринни қўлга киритди

АҚШда Халқаро Таэквон-ДО (ИТФ) федерацияси томонидан мусобақа ташкиллаштирилди. Халқаро турнирда 13 та мамлакатдан 350 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон миллий таэквондо ассоциацияси маълумотига кўра, ўзбекистонлик спортчи Саидакбаров Убайдулла -45 кг вазни тоифасида 13-14 ёшликлар ўртасида кечган баҳсларда массоги йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.