Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги ҳарбий қисмда Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди
Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси А.Усмановнинг ташаббуси билан 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Маънавий-маърифий тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги айёми билан ҳамда болажонларни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” билан самимий табриклашди.
Шунингдек, маърузачилар томонидан мудофаа соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ҳамда республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумотлар етказилди.

