Жаҳон | 15:43 / 02.06.2016
3523
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда навбатдаги портлаш туфайли 2 киши ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳатланди

Афғонистон шарқидаги Лаҳмон вилояти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 16 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, бозор ҳудудида қўлда ясалган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Жабрланувчилардан бири ёш бола бўлиб, у айни вақтда шифохонада. Жароҳатланганларнинг аксари барқарор аҳволда.