Жамият | 14:25 / 02.06.2016
4593
1 дақиқада ўқилади

АҚШлик бува янглишиб мактабдан бошқа болани олиб келди

АҚШлик бува янглишиб, бошланғич мактабдан бошқа болани уйга олиб келди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Жанубий Каролиналик Жозеф Фуллер 19 май куни Оринжбург округида жойлашган мактаблардан бирига йўл олди. У бир болакайга яқинлашди, уни набираси деб ўйлади ва қучиб олди.

Фуллер унга “уйга кетмизми?”, дея савол берганида, болакай тасдиқ жавобини берган. Мактаб ўқитувчси шериф ёрдамчисига берган маълумотига кўра, у боладан эркакнинг ростан бувасими йўқми, эканлигини сўраган ва тасдиқ жавобини олган.

Фуллер янглишганини “набира”сини уйга олиб келгандагина англади ва уни яна қайтариб мактабга олиб борди ва узр сўради.