Жаҳон | 18:35 / 02.06.2016
2958
1 дақиқада ўқилади

EgyptAir A320 самолёти ҳалокатидан 1 кун аввал носозлик қайд этилганини рад этди

Мисрнинг EgyptAir авиакомпанияси раҳбари Сафват Мусаллам, Ўрта ер денгизида ҳалокатга учраган самолётда, фожиадан бир кун аввал бир нечта носозликлар қайд этилгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Француз ОАВ шу ҳақда бонг урган эди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Мен учун бу ҳақиқат эмас. Биз самолёт ва учувчига тўлиқ ишонамиз», — деган Мусаллам, Халқаро ҳаво транспорти ташкилоти (IATA)нинг Дублиндаги йиллик анжуманида қилган чиқишида. 

Унинг сўзларига кўра, самолёт парвози олдидан ҳеч қандай техник носозлик қайд этилмаган ва Airbus A320 «меъёрда» бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш