Жаҳон | 16:24 / 02.06.2016
4044
1 дақиқада ўқилади

Хитойда аёл ҳайдовчилар учун кенг автомобиль тураргоҳлари яратилди

Хитойнинг Чжэцзян ва Цзянси провинцияларида аёл ҳайдовчиларга мўлжалланган махсус автотураргоҳлар ташкил этилди. 370тача автомобиль турар жойларини пушти рангли бўёқ билан белгилаб чиқилди. Бу ҳақида Mashable хабар қилди

Бу автомобиль турар жойлари провинция ҳудудида жойлашган бошқа автотураргоҳлардан икки баробар кенг. Ҳукумат гўзал жинс вакилларининг транспорт воситаларини жойлаштириш жараёнини енгиллаштириш мақсадида шундай қарор чиқарди. 

Лойиҳа раҳбари Пань Чжужэннинг маълум қилишича, бундай махсус жойларнинг яратилиши аёлларнинг машиналарини жойлаштиришда мунтазам муаммоларнинг юзага келиши натижасида рўй берди. Бундай чоралар автотураргоҳлардаги тартибсизликдан халос бўлиш имконини беради.