Жамият | 23:47 / 02.06.2016
36348
1 дақиқада ўқилади

Наргиз Зокирова 20 йиллик турмушидан сўнг ажрашмоқда

«Голос» юлдузлар шоуси иштирокчиси, хонанда Наргиз Зокирова 20 йиллик турмушидан сўнг ажрашмоқда, деб хабар беради  «СтарХит» нашри. Хонанданинг турмуш ўртоғи  — итальялик қўшиқчи Филипп Бальзано.

Зокирова Нью-Йоркдаги никоҳлари қайд этилган ерда ажримга ариза ташлаган.  Унинг таъкидлашича, ажрашишнинг асосий сабаби молиявий келишмовчилик бўлган.  

«Мен суд орқали ажрашишга қарор қилдим, чунки Фил тинч йўл билан орани очиқ қилишни истамади. Сўнгги йилларда бизнинг турмушимиз ҳудди жаҳаннамга ўхшаб қолган эди. Менинг собиқ турмуш ўртоғим шантаж ва таҳдид қилишгача етиб борди», — дейди Зокирова.

Унинг айтишича, Бальзано ажрим учун 40 минг доллар талаб қилмоқда. Хонанда продюсери Максим Фадеевнинг ҳуқуқшуносларига ушбу ажрим жараёнида яқиндан ёрдам бераётгани учун миннатдорчилик билдирди.