Спорт | 08:01 / 02.06.2016
5228
2 дақиқада ўқилади

Олимпия ўйинларига серфинг ва скейтбординг киритилиши мумкин

Олимпия ўйинлари ўз шиори остида борган сари кўпроқ спорт турларини бирлаштирмоқда: кечагина ёшлар бир қизиқиш сифатида шуғулланиб юрган машғулотлар учун бугунги кунда олтин медаль олиш мумкин. Халқаро Олимпия қўмитаси 2020 йилги мусобақалар дастурига яна 5 та спорт турини киритишни тавсия қилди.

Спортчилар 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадага бейсбол/софтбол, каратэ, серфинг, қояга чиқиш ва скейтбординг бўйича тайёрланишларига тўғри келиши мумкин. Олимпиада ташкилотчилари бу спорт турлари бўйича умумий медаллар тўплами сонини 18 тага баҳолашди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Янги спорт турларининг киритилиши бўйича якуний қарор ХОҚнинг августда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган сессиясида қабул қилинади. Агар қарор ижобий бўлса, унда ёзги Олимпия ўйинлари сони яна бештага кўпайиб, умумий миқдори 33 тага етади.

Ҳозирда Ёзги Олимпиада дастурига киритилган 28 та спорт тури (41 та йўналиш) қуйидагилар: академик эшкак эшик (FISA); бадминтон (BWF); баскетбол (FIBA); бокс (AIBA); кураш (FILA): эркин кураш, юнон-рум кураши; велоспорт (UCI): BMX, велотрек пойгалари, тоғ велосипеди (маунтинбайк), шоссе велоспорти; сув спорти турлари (FINA): сув полоси, сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш; волейбол (FIVB): волейбол, пляж волейболи; гандбол (IHF); гимнастика (FIG):спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, батутада сакраш; гольф (IGF); байдарка ва каноэда эшкак эшиш (ICF): байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слалом эшкак эшиш; дзюдо (IJF); от спорти (FEI): бадиий чиқиш, конкур, уч кураш; енгил атлетика (IAAF); стол тенниси (ITTF); елканли спорт (ISAF); регби (IRB); замонавий беш кураш  (UIPM); отиш (ISSF); камондан отиш (FITA); теннис (ITF); триатлон (ITU); тхэквондо (WTF); оғир атлетика (IWF); қиличбозлик (FIE); футбол (FIFA); чим устида хоккей (FIH).