Ўзбекистон | 20:24 / 02.06.2016
4519
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан икки ва кўп томонлама шакллардаги қўшма тадбирларда делегацияларнинг иштирок этиш жадвали муҳокама қилинди.