Жамият | 21:51 / 02.06.2016
7494
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги мактаб ўқувчиси йўлбарс Амур ва эчки Темурни кўриб келиш учун саёҳат чиптасини қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқувчиси, 8 ёшли Камила Қосимова «Амур и Тимур» мультфильми учун суратлар танлови ғолибларидан бирига айланди ва Приморье ўлкасидаги сафари боғига бориб, бу машҳур йўлбарс ҳамда эчкини зиёрат қилиб қайтиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда боғ сайтида маълум қилинган.

МДҲ мамлакатлари бўйлаб ўтказилган танловда жами 12 ғолиб аниқланган. Январь ойидан май ойигача ўтказилган танлов учун Амур ва Тимур тасвирланган жами 636та сурат юборилган.

Танлов шартларига кўра, ғолиблар сафари боғи ҳисобидан сафарни амалга оширишади. Боғ директори Дмитрий Мезенцев танловда ғолиб бўлган болаларнинг ота-оналаридан у билан 20 июнь кунигача алоқага чиқишни сўраган.

Йўлбарс Амур ва эчки Темурнинг дўстлиги ўтган йилнинг ноябрида маълум бўлгач, бу ҳодиса машҳурлашиб кетди. Эчки йўлбарсга тушлик учун келтирилган, лекин эчки йўлбарсга ҳамла қилган ва кейинчалик жониворла "дўстлашиб" кетганди.

Бу жониворлар сафари боғини бутун дунёга машҳур қилиб юборишди. Уларнинг ноодатий дўстлиги ҳақида фильмлар суратга олинган, улар номи билан брендлар пайдо бўлган ва ижтимоий тармоқларда улар учун саҳифалар очилган.