Ўзбекистон | 11:24 / 03.06.2016
15829
1 дақиқада ўқилади

3 июнга ўтар кечаси Фарғона водийсида 4,3 магнитудали зилзила юз берди

3 июнь куни маҳаллий вақт билан тунги соат 00:17да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди.

Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Фарғона шаҳридан 34 км шимоли-ғарбда, Ҳамза шаҳарчасидан 15 км шимолда ва Тошкентдан 205 км шарқда жойлашди. Чуқурлиги 20 км.

“Тошкент” сейсмомаркази маълумотида шу вақтдаги ерости силкиниши кучи Фарғона водийси шаҳарларида 3 баллни, пойтахтда 1,5 баллни ташкил этгани кўрсатилган.