Иқтисодиёт | 16:19 / 03.06.2016
15114
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон Россия бозорига мева ва сабзавотлар экспортини йўлга қўймоқчи

Кобул Россияда мева ва сабзавотлар экспортини йўлга қўймоқчи, хусусан, бу ўринда гап қовун, олма ва бодринг экспорти ҳақида кетиши мумкин. Афғонистон Савдо-саноат палатасининг биринчи вице-президенти Алоказай Ханчжон бу ҳақда маълум қилди. 

"Афғонистон 1 миллион тоннадан ортиқ мева етиштиради: бу асосан олма, қовун, анор мевалари. Шунингдек, биз бодринг етиштирмоқдамиз. Туркияга нисбатан озиқ-овқат эмбаргоси киритилганидан кейин биз мева-сабзавот экспортининг бир қисмини тўлдиришимиз мумкин. Бизнинг тадбиркорларимиз бунга тайёр", - деди Ханчжон Россия-Афғон форумида иштироки чоғида. 

"Биз бу борада икки томонлама меморандумни имзоладик, энди шу йўналишда фаолият кўрсатамиз. Буни шахсан Афғонистон президентининг истаги", - дея қўшимча қилди у.

Ўз ўрнида Россия Федерацияси савдо-саноат палатаси вице-президенти Владимир Падалконинг таъкидлашича, Россия томони Афғонистоннинг мева ва сабзавотлар экспортига доир "ҳар бир таклифини ўрганиб чиқади" ва унинг йўлга қўйилиши учун барча шароитларни яратади.