Жамият | 00:03 / 03.06.2016
5898
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейган ва унинг рафиқасига тегишли буюмлар сотувга қўйилди

АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейган ва унинг рафиқаси Нэнси Рейганнинг Калифорниядаги уйидаги буюмлар сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда Christie's аукцион уйига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Сотилаётган буюмлар орасида санъат асарлари, заргарлик буюмлари бор. Улар Рейганларнинг Лос-Анжелеснинг Бель-Эйрдаги уйида сақланган.

Сотув сентябрга белгиланган. Бир қатор онлайн ва юзма-юз аукционларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Умумий ҳисобда сотувга 700 га яқин лот қўйилган. Аукцион уйида 2 млн доллар қийматида даромад олиш мўлжалланмоқда. 

Олинган пуллар Рейганнинг васияти билан Рональд Рейган жамғармаси ва унинг номидаги институтга берилади.

Рейган АҚШнинг 40-президенти бўлиб, у бу лавозимга 1980 йилда сайланган. Рейган 2004 йилда, унинг рафиқаси эса 2016 йилда вафот этган.