Спорт | 12:02 / 03.06.2016
9851
3 дақиқада ўқилади

Манба: Ўзбекистон МТЖнинг Олий Лига легионерларига қарши учрашувида дуранг ҳисоб қайд этилган

2 июнь куни Самвел Бабаян қўли остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Профессионал футбол лигада ўйновчи легионерлардан тузилган терма жамоага қарши назорат баҳсини ўтказди. Учрашув дуранг ҳисоб билан якунланган.

2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Бунёдкор» стадионида ФИФА кунларидан фойдаланиб халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Аввалига Қирғизистон, кейин Экватор Гвинеяси термалари билан беллашувлар бекор бўлгач, ПФЛ легионерлари рақиб сифатида танланганди. 

Аммо бу ўйинга мухлислар ва ОАВ вакиллари киритилмади, Экватор Гвинеясига қарши ўйин учун олинган чипталар билан борган мухлислар стадион дарвозалари олдида ортга қайтарилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2 июнь санасида Экваториал Гвинея билан нима сабабдан халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этмагани ЎФФ томонидан тушунтирилди, Қирғизистонга қарши ўйин бекор қилингани борасида ЎФФ расмий изоҳ бермади.

Терма жамоа 7 июнь куни Австрияда Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда, бу ўйиннинг бекор қилиниши эҳтимоллари ҳақида хабарлар йўқ.

«Championat.asia» сайти беллашувда иштирок этган футболчиларни аниқлашга муваффақ бўлган, голлар кимлар томонидан урилгани ҳам маълум, аммо бу голлар қайси дақиқаларда урилгани номаълум.

ЎФФ расмий сайтида бу ўйин ҳақида маълумот йўқ. Ҳолбуки, сайтда терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичидаги рақиблари халқаро учрашувларда қайси жамоалардан мағлубиятга учрагани ҳақидаги хабарлар бериб борилмоқда.

Ўзбекистон — ПФЛ (Легионерлар) 2:2

Голлар: Сервер Жепаров, Александр Мерзляков — Арслонмурот Аманов, Сато Минори.

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Акром Комилов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Сервер Жепаров, Элдор Шомуродов, Александр Гейнрих, Игорь Сергеев.
Иккинчи таймда ўйинга қўшилганлар: Игнатий Нестеров, Шуҳрат Муҳаммадиев, Достон Ҳамдамов, Санжар Шоаҳмедов, Александр Мерзляков, Жасур Ҳасанов, Шерзод Аъзамов, Саламат Қутибоев.

ПФЛ: Игнатий Нестеров, Евгений Гогол, Георги Квесиашвили, Аднан Ораховац, Шакер Зуаги, Никита Павленко, Деян Болевич, Андрей Деркач, Арслонмурот Аманов, Вячеслав Шевченко, Мартинюк.
Иккинчи таймда ўйинга қўшилганлар: Элдор Суюнов, Жамшид Искандеров, Сато Минори, Александр Алимпеивич, Станислав Андреев, Сардор Мирзаев.