Light | 15:28 / 03.06.2016
29963
4 дақиқада ўқилади

«Garderobe» — Тошкентда бир нечта брендларни бирлаштирган чегирмалар маркази очилди

Собиқ МУМ (ЦУМ) савдо марказининг иккинчи қаватида ҳамёнбоп нархдаги замонавий либослар дўкони очилди. 

Дисконт-марказлар ҳеч қачон Тошкентда жуда машҳур бўлмаган. Тошкентликлар илк маротаба бир нечта брендлар жамланган дўконда ўзларини сифатли харидлар билан хурсанд қилишлари мумкин, нархлар кези келганда бозордагидан арзонроқ, сифат даражаси юқори, ўлчовлар билан ҳеч қандай муаммолар бўлмайди.

Дисконт-марказлар — сифатли кийим харидорлари орасида кенг тарқалган дунё тажрибаси. Дисконт-марказлар бир неча ўн йиллар аввал пайдо бўлган, бу ерда жорий мавсумда сотилмай қолган ҳамда омборга жойлаштириш мўлжалланган буюмлар сотилади. Дисконт-марказларда сотиладиган барча товарлар сифати бўйича асосий бренд маҳсулотидан ҳеч ҳам қолишмайди ва улар 70 фоиз чегирма билан сотувга қўйилади. 

GARDEROBE Дисконт — бу кийимлар, ўйинчоқлар ва уй учун керакли жиҳозларни ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш мумкин бўлган марказ, бу ерда Colin’s, Cacharel, Koton, KotonKids, BHS, U.S. POLO Assn., Bata, Celio, Morgan, Jennyfer, Pimkie, I am, Etam, YvesRocher, Okaidi, Pablosky, Flormar, Guess ҳамда болалар учун бренд товарлар тақдим этувчи Erkatoy халқаро франчайзинг брендлари намойиш этилган.

«GARDEROBE» собиқ МУМнинг иккинчи қаватида жойлашган, у 1200 квадрат метр майдонни эгаллайди ва бир неча шартли бўлимларга бўлинади. Харид учун максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида дўкон брендлар бўйича эмас, категорияларга қараб бўлинган. 

— Эркаклар бўлими дўконнинг ўнг томонида. Бу ерда классик кийимлар билан бирга casual услубидаги кийимлар ҳам намойиш этилган, жинси кийимлар тақдим этилган JeansFactory алоҳида ажратилган. 
— Пойафзал бўлими. Бўлим аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилмаган, бу ерда мавсумий кийимлар билан бирга номавсумий кийимлар ҳам намойиш этилган. 
— Аёллар бўлими. Бу ерда ҳар қандай дид ва талабга жавоб берувчи оқшом тўпламлари билан биргаликда casual коллекциялари ҳам жойлаштирилган.

— Homestore. Уй учун шу йўналиш флагмани BritishHomeStore томонидан тақдим этилган барча товарлар.
— Ичкийимлар. Харидорларга қулай бўлиши учун Cotton, Etam, BHS ва бошқа брендларнинг ичкийимлари бир бўлимнинг ўзида тўпланган. 
— Болалар бўлими. Болалар кийимларидан ташқари бу ерда Erkatoy ўйинчоқлар дўконидан кичкинтойлар учун "ўйинчоқлар жаннати" яратилган. 

Ниҳоят, YvesRocher ва Flormar брендларининг пардоз-андоз маҳсулотларини ўзида жамлаган косметика бўлими. Бу икки бренд мазкур дисконт-марказ учун истисно сифатида хизмат кўрсатади, чунки ушбу бўлимда чегирмалар йўқ. Икки бренд ҳам нафақат ўзининг сифати, балки ҳамёнбоп нархи билан ҳам ном қозонган. 

Барча параметрларга кўра, янги дисконт-марказни шоппингсеварлар учун жаннат деб аташ мумкин, чунки бу ерда ҳар бир оила аъзоси ўзини қизиқтирган бирор нарса топиши аниқ!

Манзил: Ўзбекистон кўчаси, 17, собиқ МУМ (ЦУМ) савдо маркази 2-қават.
Телефон: +998(99) 855-55-58

Реклама ҳуқуқи асосида.