Спорт | 23:06 / 03.06.2016
5364
1 дақиқада ўқилади

Гиггз «МЮ»да ўзини ван Гаалнинг ўрнига тайинлашмаганидан норози бўлмоқда

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гаалга ёрдамчилик қилган Райан Гиггз ҳам жамоани тарк этмоқчи.

Sky Sports нашри маълумотига кўра, уэльслик собиқ футболчи ўзини бошқа жамоада бош мураббий сифатида синаб кўрмоқчи.

Гиггз ўз ваколатлари камаядиган Жозе Моуриньо штабида ишлашни истамаган.

Бундан ташқари, Гиггз клуб уни ван Гаал ўрнига бош мураббий сифатида тайинламаганидан норози бўлган.