Жаҳон | 15:42 / 03.06.2016
3179
1 дақиқада ўқилади
Греция яқинида 700га яқин муҳожир минган кема ҳалокатга учради
Грециянинг Крит ороли жанубида ўтказилган қутқарув амалиёти орқали 302 нафар муҳожир сувдан қутқариб олинди. Греция соҳил бўйи хизмати маълумотига кўра, улар айни вақтда хавфсиз жойда.
Шунингдек, кема чўккан жойдан 3 кишининг жасади топилган.
Айни вақтда сувдан одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Хабар қилинишича, жума куни тонгида 25 метр узунликдаги кема Крит жанубидан 75 км масофада чўка бошлаган. Ҳозирча кемада ҳалокатдан олдин қанча йўловчи бўлгани аниқ эмас. Хабарларда бу кемага 700га яқин киши чиққани айтилган.
Айни вақтда қутқарув ишларида 5та кема иштирок этмоқда. Қутқарув ишларига самолёт ва вертолётлар ҳам жалб этилиши кутилмоқда.