Хитой пойтахти Пекин шаҳрида "ШҲТ Хартияси" зали очилди
"ШҲТ Хартияси" тантаналар зали ташкилотнинг Пекиндаги бош қароргоҳида очилиб, унда юқори даражадаги меҳмонлар билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Залнинг рамзий тантанали очилиш маросимида, ШҲТ бош котиби Рашид Алимов ва Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчиси Дониёр Қурбонов, ташкилотнинг бошқа асосчи давлатлари вакиллари иштирок этган. Залнинг асосий безаги, ташкилот бош ҳужжати-ШҲТ Хартиясининг мармар нусхаси ҳисобланади.
"14 йил муқаддам, 2002 йил 7 июнида, давлат раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги учрашувида, ташкилотнинг бош ҳужжати – "ШҲТ Хартияси" имзоланган эди. У, халқаро муносабатлар амалиётига янгича нигоҳ олиб кирди. Хартия, ташкилот илк бор кенгаяётган шу кунларда, янада муҳим аҳамият касб этмоқда", — деган Алимов маросимда.
ШҲТ бош котиби шунингдек, асосчи давлатлар вакилларига, Хартиянинг оригинал имзолар туширилган факсимил нусхаларини "абадий сақлаш учун" топширган.
"ШҲТ Хартияси" залининг очилиши, ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг юбилей саммитига тайёргарлик доирасида ташкил этилган. Юбилей анжумани шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг шиори, "Шанхай – бизнинг умумий уйимиз"дир.
2014 йилдан буён, ШҲТнинг Пекиндаги бош қароргоҳида, "Остона", "Бишкек" "Тошкент", "Пекин" ва "Москва" заллари очилган эди. Юбилей саммити арафасида, "Шанхай" ва "Душанбе" заллари очлиши ҳам режалаштирилган.