Жаҳон | 14:31 / 03.06.2016
5738
1 дақиқада ўқилади
Илҳом Алиев: Қорабоғ тарихан Озарбайжонга тегишли
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тан олинмаган Қорабоғ республикаси тарихан Озарбайжоннинг бир қисми саналишини таъкидлади.
"Қорабоғ тарихдан бизнинг ҳудудимиз ва биз буни доимо исботлашда давом этишимиз керак. Арманлар Қорабоғга 19 асрда Эрондан ва Шарқий Анатолиядан кўчириб ўтказилган. Арманларнинг Қорабоғга кўчирилганига 150 йил тўлгани муносабати билан ўрнатилган ёдгорлик ҳам бўлганди. Аммо уруш вақтида улар бу ёдгорликни бузиб ташлашган", дейди Алиев.
У Тоғли Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини исботловчи китоблар, хариталар ҳамда илмий-таҳлилий ишларга эга эканини қўшимча қилган.