Instagram фойдаланувчилар қолдирган контент учун ҳақ тўлашни режалаштирмоқда
Instagram хизмати фойдаланувчиларга ижтимоий тармоққа жойлаштирган контенти учун ҳақ тўлашни бошлайди. Бу ҳақида инстаграмга эгалик қилувчи Facebook компаниясининг маркетинг бўйича президент ўринбосари Кэролин Эверсон Bloomberg TVга берган интервьюсида хабар берди.
«Контент Facebook ва Instagram учун жуда муҳимдир. Биз асосий платформа маълумотлар тарқатиш бўлишини истаймиз ва контент ишлаб чиқувчиларнинг пуллари тежалиши учун ёрдам беришда турли усулларни топишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда даромадлар бўлинмаси моделини ишлаб чиқмоқдамиз», - дея қайд этди у.
Унинг сўзларига кўра, спорт ва юлдузлар ҳаёти ҳақидаги янгиликлар билан пост қолдирувчи фойдаланувчиларга бонуслар ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Instagram Facebook’нинг асосий даромад кўрсаткич манбаи ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg агентлиги. eMarketer нашрининг башоратига кўра, 2016 йилда хизматнинг рекламадан келиб тушган манбаи 1,53 миллиард долларни ташкил этган. Бу эса Facebook’нинг умумий реклама даромадидан 15 фоизи демакдир.
Айни дамда Instagram 200 мингдан ортиқ рекламачилар билан ҳамкорлик қилади. Уларнинг кўп қисми кичик бизнес билан шуғулланувчилардир.
Facebook Instagram хизматини 2012 йилда 1 миллиард долларлик битим эвазига сотиб олган.