Иқтисодиёт | 19:21 / 03.06.2016
4259
1 дақиқада ўқилади

Ироқ кузда 2 млрд долларлик еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда

Ироқ ҳукумати 2016 йилнинг тўртинчи чорагида 2 млрд долларлик еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда. Мамлакат молия вазири Ҳошияр Зибарий шу ҳақда маълум қилган.

РИА «Новости» агентлигининг хабарига кўра, Ироқ ҳукуматининг куз мавсумини танлашининг ҳам сабаби бор. Кузда расмий Бағдод ХВЖдан молиявий ёрдам олиши керак. Хусусан, сентябрь ойида Ироқ ҳисобига 600 млн доллар ўтказилади. 

«Бу чораларнинг барчаси бизнинг кредит рейтингимиз яхшиланиши ва анча фойдали фоиз ставкаларида кредит олишимизга асос бўлади», — деган молия вазири. 

Зибарийнинг қўшимча қилишича, Ироқ молиявий ёрдамлар билан ташқи қарзига оид фоизларни 5–6 фоизга қисқартириш ниятида. 

Май ойи ўрталарида, ХВЖ Ироққа 3 йил муддатга 5,4 млрд долларлик кредит линияси очиш режасини эълон қилган эди.