Жамият | 11:13 / 03.06.2016
8697
1 дақиқада ўқилади

Кит Харингтоннинг олиб ташланган соқоли интернетни ларзага солди

“Тахтлар ўйини” телесериалидаги Жон Сноу роли орқали мухлисларга яхши таниш бўлган британиялик актёр Кит Харингтон соқолини олди ва бу ижтимоий тармоқларда навбатдаги оламшумул муҳокамаларга сабаб бўлди. Масалан, BuzzFeed’нинг маълум қилишича, унинг бу иши “ақлсизлик” бўлган.

Соқоли қиртишланган Харингтон Лондонда, ўзи бош ролни ижро этаётган “Доктор Фауст” спектакилидан сўнг суратга олинган. Суратлар твиттерда ҳам шов-шув билан кутиб олинган, деб ёзмоқда Daily Express.

Айрим изоҳ қолдирувчиларнинг фикрича, актёр соқол билан ҳам, усиз ҳам яхши кўринишда. Бошқаларнинг айтишларига қараганда, актёрнинг бу иши “Тахтлар ўйини”да яна бир қаҳрамон ҳалок бўлишидан дарак беради.