Жаҳон | 15:40 / 03.06.2016
3449
1 дақиқада ўқилади
Кузбассдаги конда чиққан ёнғин бартараф этилди
“Заречная” кўмир компанияси вакили Татьяна Белоусованинг маълум қилишича, Кузбассдаги конда чиққан ёнғин бартараф этилган.
“Айни дамда конда ёнғин йўқ. Трансформаторни ўчириб, уни дарров хавфсиз ҳолатга келтиришган. Авария ҳолати режасига мувофиқ кондаги барча юқорига чиқарилган. Умумий этиб айтганда вазият тамомила ўз меъёрига қайтган”, - деди у.
Белоусова кон фаолиятини қачон давом эттириши ҳақида аниқ жавоб бера олмаган.