Жаҳон | 17:58 / 03.06.2016
5738
1 дақиқада ўқилади

Лос-Анжелес миллионерларига уйсизлар учун солиқ солиниши мумкин

Американинг Лос-Анжелес округи ҳукумати, уйсизларга ёрдам бериш мақсадида миллионерларга солиқ солишни режалаштираяпти, деб ёзмоқда The Independent.

Режага мувофиқ, йиллик даромади 1 млн доллардан ошиқ бўлган фуқаролар, ҳар бир даромад манбаидан 1 фоиз солиққа тортилади. 

Маҳаллий ҳукумат органларининг ҳисобларига кўра, шу йўл билан йилига 243 млн доллар маблағ жалб этилиши мумкин. Бу эса, уйсизларнинг аҳволини анча яхшилайди. 

Ушбу ташаббус бўйича овоз бериш жараёни ноябр ойида бўлиб ўтади. Ўтказилган ижтимоий сўрвларга кўра, Лос-Анжелеснинг қарийб 80 фоиз аҳолиси янги солиқни маъқуллашган. 

Нашрнинг ёзишича, айни вақтда, округда 46 мингга яқин уйсизлар кун кечиради.