Фан-техника | 09:50 / 03.06.2016
4506
1 дақиқада ўқилади

Маск уч йилдан сўнг ҳайдовчисиз машиналар эраси киришлигини айтди

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси, тадбиркор Илон Маскнинг маълум қилишича, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни барпо этишдаги муаммолар тўлиқ ҳал этилган. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

“Мен ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар муаммосига тўғри ечимдек қарайман”, - деди у.

Маскнинг айтишича, орадан уч йил ўтиб автомобиллар ҳаракатининг аксари ҳайдовчисиз амалга ошади. Мана шу уч йилнинг бир йили керакли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларига сарфланади. 

Шу ўринда унинг таъкидлашича, инсонларни Марсга олиб чиқиш 2025 йилдан бошлаб амалга оша бошлайди.