Спорт | 01:20 / 03.06.2016
10722
2 дақиқада ўқилади

Мессининг отаси: ҳужжатлар билан мен шуғулланганман, Лионель эса уларга ўқимасдан имзо қўярди

Испания суди олдида солиқларни тўлашдан қочгани учун жавоб бераётган "Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Месси унинг молиявий ишлари билан отаси шуғуллангани, унинг ўзи эса бутун эътиборини футболга қаратганини айтди.

Лионелнинг айтишича, у ўз отаси Хорхе Мессига тўлиқ ишонган, у эса ўғлининг молиявий ишларини олиб борган. Футболчининг таъкидлашича, у ҳеч қачон солиқлар мавзуси билан қизиқмаган ва бу саволни отаси билан муҳокама қилмаган. Спортчининг айтишича, у отаси берган ҳужжатларни имзолаган, чунки отасига ишонади ва ўз ўғлини алдаган бўлишига ишонмайди.

"Мен эълонлар қилишим, суратга тушишим ва ҳоказолар учун маълум ҳақ берадиган турли ҳомийлар билан шартномаларни имзолаганимизни биламан. Бироқ пуллар қандай ўтказилганидан умуман бехабарман", деб айтди Месси. 

Футболчининг отаси ўғлининг сўзларини тасдиқлади ва барча жавобгарликни ўз зиммасига олди.

"Ҳужжатларни мен юргаза олишим мумкинлиги, ўғлим эса бутун эътиборини футболга қаратиши учун шунчаки ўғлимнинг ҳаётини енгаллаштирмоқчи эдим. Лео яратилган компаниялар, шартномалар ҳақида ҳеч нарса билмаган, у шунчаки ҳужжатларга имзо қўйган", деб айтмоқда Хорхе Месси.

Барселонада бўлиб ўтаётган суд бошланиши олдидан суд биноси олдида футбол мухлислари йиғилишди, улардан баъзилари Месси номига ҳақоратлар айтган.