Фан-техника | 22:19 / 03.06.2016
4320
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Twitter ва Yahoo бирлашуви мумкинлиги ҳақида маълум қилди

ОАВнинг хабар беришича, Twitter раҳбарлари Yahoo бош директори Марис Майер билан учрашган. NYP нинг маълум қилишича, Twitter бошлиғи Жек Дорси бу учрашувда иштирок этмаган.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, учрашувда Yahoo’нинг молиявий ҳолати ҳақида суҳбат бўлган. Шунингдек, хизматларни бирлаштиргандан сўнг, уларни ривожлантириш масалалари устида ҳам музокаралар бўлган.

«Twitter — бу янгиликлар учун жой, Yahoo’да эса ташриф буюрувчилар сони кўп. Бу ғоя телбадек кўрингани билан, ҳаётийдир», — деди NYP суҳбатдоши.
Twitter ва Yahoo бу янгиликка изоҳ беришни исташмаган.