Жаҳон | 09:46 / 03.06.2016
6375
1 дақиқада ўқилади

Ота-онаси томонидан ўрмонда қолдириб кетилган япон боласи 7 кундан кейин соғ-омон ҳолда топилди

Японияда ота-онаси жазо тариқасида ўрмонда қолдириб кетган 7 ёшли болакай 7 кундан кейин соғ-омон ҳолда топилди. Бу ҳақда Киодо ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Ямато Таноока исмли ўғил боланинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Бола қолдириб кетилган жойидан 5,5 км узоқликда жойлашган мудофаа кучларининг Комагатакэ полигонида топилган. Полигон ходими болани тунаш учун ишлатиладиган уйчада кўриб қолган ва бу ҳақда полицияга хабар берган. 

Боланинг ота-онаси уни 7 кун аввал ўзини ёмон тутгани учун автомобилдан тушириб юборишга қарор қилишган. Улар кетаётган йўл ёввойи ҳайвонлар яшайдиган ўрмонли ҳудуддан ўтган бўлган. Бола ота-онасининг айтишича, улар фарзандларини ёлғиз қолдириб, кейин ярим километрча йўл босиб, отларига қайтганларида болани қолдириб кетган жойларидан топа олишмаган.

Ямато Таноокини қидириш операцияси армия, қутқарувчилар ва вертолётларни жалб қилган ҳолда бир ҳафта давом этди.