Спорт | 17:34 / 03.06.2016
4917
1 дақиқада ўқилади
«Реал» 15 июнгача Де Хеани трансфер қилмоқчи, Моуриньо бунга қарши чиқмоқда
Жозе Моуриньо дарвозабон Давид Де Хеани «Манчестер Юнайтед»да олиб қолмоқчи. У бу дарвозабонни янги мавсум учун режаларига киритган.
As нашри нашри хабарига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес Де Хеани қўлга киритиш учун барча чораларни ишга солмоқчи.
Ўтган йили трансфер амалга ошмагани учун Перес дарвозабоннинг олдида ўзини айбдор ҳис қилиши айтилган.
Де Хеанинг «МЮ» билан тузган шартномасидаги алоҳида бандга кўра, «Реал» 15 июнга қадар футболчини 50 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин. Мадридликлар бундан фойдаланиб, Евро-2016 бошлангунга қадар трансферни амалга оширишмоқчи ва футболчи турнир бошланишидан олдин ўз келажаги бўйича хотиржам бўлишини таъминлашмоқчи.