Фан-техника | 22:27 / 03.06.2016
7456
2 дақиқада ўқилади

Samsung'дан сувга чидамли, GPS ва плеерга эга фитнес-билакузук

Хитойнинг Xiaomi компаниясидан ортда қолмаган ҳолда Samsung компанияси ўзининг янгиланган Gear Fit2 соатли фитнес-билакузугини тақдим этди. Қурилма Tizen операцион тизими остида ишлайди, унда 432х216 пикселга эга 1.5-дюймли эгилувчан Super AMOLED-дисплейи мавжуд. Шунингдек, билакузукда 1 ГГц частота ва 2 ядроли процессори, 512 МБ оператив хотира ва мусиқаларни сақлаш учун 4 ГБ флеш карта, мусиқа плеери, Bluetooth 4.2 симсиз алоқа адаптери, ички GPS модуль, пульсомер, акселерометр, гироскоп, барометр ва 3-5 кун автоном ишга етувчи 200 мАч сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Қурилма корпуси IP68 стандарти бўйича чанг ва сувга тушишдан ҳимояланган. Уни таққан ҳолда  1.5 метргача бўлган чуқурликда 30 дақиқа давомида сузиш мумкин.  

Samsung Gear Fit2 Android 4.4 ОТ остида ишловчи смартфонлар билан бирга ишлаш имконига эга, бироқ мобиль телефон 1.5 ГБ ва ундан юқори оператив хотирага эга бўлиши керак. 

Билакузук икки хил кўринишда (125-170 мм ва 155-210 мм узун бандли) ва уч хил рангда (қора, кўк, пушти) бўлади. Нархи 180 долларни ташкил этади.