Тошкент шаҳрида «Солиқ билимдонлари - 2016» кўрик-танлови бўлиб ўтди
Тошкент ирригация ва мелиорация институти Маданият саройида Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши ҳамкорлигида билимли ва зукко ёшларни аниқлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ва ўз иқтидорларини намойиш этиши учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасаларининг «иқтисод» таълим соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалари иштирокида «Солиқ билимдонлари - 2016» кўрик-танлови ўтказилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кўрик танловда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Иқтисодчи ёшлар», Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг «Аудитор», Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг «Ўлпон», Самарқанд давлат университетининг «Аверс», Навоий давлат кончилик институтининг «Адолат», Нукус давлат педагогика институтининг «Қолқанат», Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтининг «Ислоҳатчи» жамоалари ўзларинг солиқ ҳақидаги билимларини, турли саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар, савол-жавоблар орқали намойиш этишди.
Жамоларнинг билимлари 4 та шарт бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
Танлов якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган I, II ва III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек танлов давомида энг фаол иштирокчилар эса «Энг яхши солиқ билимдони» сифатида рағбатлантирувчи диплом ва совғалар билан тақдирландилар.