Жамият | 21:11 / 03.06.2016
5265
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Александр Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан атоқли рус шоири Александр Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Пушкиннинг эртак ва достонлари, шеърлари, қиссалари ҳар биримизга болалигимиздан яхши таниш. Улуғ шоир асарларида ростгўйлик, ҳалоллик, эзгулик улуғланади. Меҳр-муҳаббат, самимият каби покиза туйғулар шоирга хос бўлган жўшқин сатрлар ёрдамида тараннум этилади.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар Пушкин ҳаёти, фаолияти, ижодий меросига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Онлайн мулоқот доирасида шоир ижодига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.