Спорт | 14:45 / 03.06.2016
10101
1 дақиқада ўқилади

Юнон-рум кураши: Илҳом Баҳромов Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик юнон-рум кураши бўйича спортчи Илҳом Баҳромов Филиппин пойтахти Манилада ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси хабар тарқатган.

Баҳромов 50 кг вазн тоифасида бир неча олтин медаллар совриндори ҳисобланади. У Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Ёзги Ёшлар Олимпиадаси ва Қозоғистондаги халқаро турнири ғолиби бўлган.

Кураш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати Манилада 30 майдан 5 июнга қадар бўлиб ўтиши белгиланган.