Жамият | 22:52 / 04.06.2016
16408
1 дақиқада ўқилади
Украина вилоятларидан бири раҳбарининг ўринбосари уйи остидан олтинлар ва туннел аниқланди
Украина ҳуқуқ-тартибот муассасалари Украина қаҳрамони, Николаевск вилояти давлат маъмурияти раҳбари ўринбосари Николай Романчукнинг уйида тинтув ўтказдилар. Яқинда Романчук 90 минг доллар пора олаётганда қўлга тушганди.
Романчукнинг уйи остида сейфлар жойлашган яширин ер ости йўли аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари сейфларни очиб анчагина қизиқарли нарсаларни аниқлашган.
"Бир неча юз минг доллар нақд пул, олтин тақинчоқлар ва фашист хочлари бўлган жамодон аниқланди", деб ёзди Украина бош ҳарбий прокурори Анатолий Матиос фейсбукда.
Олтин ва пуллардан ташқари, амалдор олтин ёмби, қадимий икона ва антиквариат сақлаган. Сейфлардан бирида коррупцион келишувлар ҳақидаги "қора" бухгалтерия ҳужжатлари аниқланган.