Спорт | 14:19 / 04.06.2016
6607
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик спортчилар Манилада ўтаётган мусобақада бешта медални қўлга киритишди

Манилада (Филиппин) ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси яна беш медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юнон-рум кураши бўйича ўтган маҳсларда 55 кг гача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик курашчи Жавоҳир Мираҳмедов олтин медални қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида кечган баҳсда Нодира Собирова (51 кг), Набира есенбаева (59 кг) ва Бахтигул Болтаниёзова (67 кг) ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш