Жамият | 16:46 / 04.06.2016
6279
1 дақиқада ўқилади
Жазоирда автобус юк машинаси билан тўқнашиши натижасида 33 киши ҳалок бўлди
Жазоир шимолида автобус ва юк машинасининг тўқнашуви натижасида камида 33 киши ҳалок бўлди, яна 22 нафар киши турли тан жароҳатлари олди. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги маълум қилди.
Ҳалокат 4 июнь куни эрталаб Лагуат провинциясида содир бўлди. Оран провинциясидан Уаргла провинцияси йўналишида ҳаракатланаётган автобус юк машинаси билан тўқнашди.
Авария содир бўлган жойга фавқулодда ҳолатлар хизмати ходимлари ташриф буюуришган. Ҳуқуқни мудофаа қилиш органлари содир бўлган фалокат сабабларини ўрганишга киришишди. Йўл транспорт ҳодисасида ким айбдор эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозирча йўқ.