Жаҳон | 00:01 / 05.06.2016
5375
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ЖАРда терактлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

АҚШ ҳукумати террорчилик гуруҳлари Жанубий Африка Республикасининг одамлар гавжум савдо ҳудудларида ҳужум уюштирмоқчи экани ҳақида маълумот олди. Бу ҳақда ЖАР элчихонаси ва консуллиги сайтида айтилган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Бу ахборот ИШИДдан ўз тарафдорларини бутун дунё бўйлаб терактлар уюштиришга оммавий чақириқ сифатида олинмоқда", дейилмоқда хабарда.

Таъкидланишича, Йоханнесбург ва Кейптаун шаҳарларидаги савдо майдонлари ва марказлари асосий нишон қилиб олинган.

Маълум қилинишича, ЖАР полицияси бу ҳолат бўйича изоҳ беришдан  бош тортган ва олинган маълумотни ўрганмоқда.