Америка Кубоги: Перу биринчи турда Гаитини мағлуб этди, Коста-Рика Парагвай билан дуранг ўйнади
АҚШда Америка Кубоги турнирининг иккинчи куни бошланди. Бугун В гуруҳи вакили Перу Гаитига қарши учрашув ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйиннинг 61-дақиқасида перуликларнинг тажрибали ҳужумчиси Хосе Паоло Герреро ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
В гуруҳидаги иккинчи учрашув Бразилия ва Эквадор ўртасида бўлиб ўтмоқда. Перу кейинги учрашувни 9 июнь куни Эквадорга қарши ўтказади, Гаити шу куни Бразилия билан ўйнайди. Гуруҳнинг сўнгги учрашувлари 13 июнга белгиланган.
Америка Кубоги. B гуруҳи. 1-тур
Гаити – Перу – 0:1
Гол: 0:1 – 61 Герреро.
Гаити – Пласид, Горо, Женевуа, Жером, Жагги, Марслен, Лафранс, Илер (Александр, 40), Луи, Назон (Бельфор, 71), Герье.
Перу – Гальесе, Реворедо, Рамос, Родригес, Трауко, Тапия, Вильчес, Оберг (Поло, 83), Куэва (Йотун, 75), Флорес (да Сильва, 90), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Родригес (28), Александр (50), Герреро (69), Марслен (74), Йотун (84).
А гуруҳидаги Коста-Рика ва Парагвай жамоалари учрашувида эса ҳисоб очилмади. Бу гуруҳнинг биринчи учрашувида Колумбия турнир мезбони АҚШни 2:0 ҳисобида енгганди.
Коста-Рика – Парагвай 0:0
Коста-Рика – Пембертон, Гамбоа, Уостон, Акоста, Дуарте, Матаррита, Кэмпбелл (Венегас, 67), Борхес, Техеда (Асофейфа, 59), Руис (Боланьос, 78), Уренья.
Парагвай – Вильяр, Вальдес, Гомес, да Сильва, Самудио, Ортис, Пирис, Гонсалес (Итурбе, 89), Ромеро (Бенитес, 70), Лескано, Бенитес (Вальдес, 73).
Огоҳлантиришлар: Техеда (1), Бенитес (13), Матаррита (49), Вальдес (79), Гонсалес (83).
Четлатиш: Уостон (90).