Жамият | 14:44 / 05.06.2016
5715
1 дақиқада ўқилади
Америкалик гаров пули 2 долларлигини билмаган ҳолда беш ой қамоқда ўтирди
Айтамбдел Салем Zara брендининг пальтосини ўғирламоқчи бўлганида полиция ходимлари қўлига тушиб қолди. У полициячига ҳужум қилишда айбланиб қамоққа ташланди. Ўшанда унинг гаров пули 25 минг долларни ташкил этган эди.
Аммо якунда прокурор унинг полиция ходимига ҳужум қилганлигини исбот қилиб бера олмади. Шундан сўнг унда иккита айблов қолди ва уларнинг ҳар бирига доллардан гаров пули тўланиши лозим эди.