Ҳар бир ота билиши керак бўлган нарсалар
Ота бўлиш - эркак кишининг ҳаётидаги энг мураккаб босқичлардан бири. Қандай қилиб яхши ота бўлиш мумкин? Ота ўз боласини нимага ўргатиши керак ҳамда бундай ҳолатда ўзини қандай тутиш лозим? Баъзи одатлардан халос бўлишга тўғри келади. Оиласига масъул бўлиш уйдаги тарбияни ўз зиммасига олиш деганидир. Кемани қайси томонга буриш отанинг ўзига боғлиқ. Қуйидаги тавсиялар оталар учун фойдадан холи бўлмайди.
Ижтимоий ҳаёт
Кўникинг, энди сизнинг ижтимоий ҳаётингиз янги босқичга чиқмоқда. Бола тўғри муҳитда ўсиши учун бошқа оталар билан бирга умумий қизиқишлар топишга тўғри келади. Социаллаштириш - шахс шаклланишининг энг муҳим қисмларидан бири. Янги ҳаёт босқичига мослашишингиз сизнинг шахс сифатида ривожланаётганлигингизни билдиради.
Педагог маҳорати
Ҳар бир ота ўзида педагогик маҳоратни такомиллаштириши керак. Айнан сиз болани янги, улкан дунё билан таништирасиз - унга чўмилиш, югуриш, техникадан фойдаланиш, одамлар билан мулоқот қилишни ўргатасиз. Энг асосийси - болаларнинг шаклланишини шунчаки тақдир измига ташлаб қўймаслик. Агар шундай хатога йўл қўйилган тақдирда, буни умрнинг охиригача тўғирлаб бўлмаслигини унутманг!
Динозаврларни билиш
Эртами кечми деярли ҳар бир бола динозаврга қизиқади. Барча калтакесаклар номини билиш - ота учун яхши маҳорат, чунки бола билмаган нарсасини отасидан сўрайди ва фарзандининг назарида отаси ҳамма нарсани билади. Ана шу тасаввурини чиппакка чиқармаслик учун болангизнинг қизиқишларига эътибор беринг ҳамда уни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаринг.
Ухлашга ётқизиш
Бу борада асосий масъулият оналарга тушади, айниқса, боланинг ёши кичик бўлса. Қорни тўйдими - ухлашга олға! Оталар эса бунга бироз қийналишади. Улар қўлда кўтаришлари, шақилдоқ ўйинчоқлар билан чалғитишлари, ҳикоялар сўзлаб беришларига тўғри келади, буларнинг барини синовдан ўтказибгина, севимли фарзандингизни қайси усул билан ухлатиш осонроқлигини тушуниб оласиз.
Бола билан бирга ўйнаш
Ҳар қандай бола ўзи билан ўйнашни талаб қилади. Бундан ташқари у отасининг йўқ жойдан ўйинчоқлар чиқариб беришига чин дилдан ишонади. Яхши ота ҳамма нарсани бажара олиши керак: Lego тўпламларини йиғиш, космик кема учун учиш майдонини тайёрлаш, тош ва чўплардан ёввойи ўрмон ясаш - бола хурсанд бўлса бас.
Демагог маҳорати
Барча ёш оталарда суҳбат олиб бориш маҳорати сезиларли даражада ошади. Айниқса, фарзандини қандай бўлса-да чўмилиш, ойнага нарса отмаслик ва ёқтирмаган бўтқасини ейишга кўндиришга мажбур бўлган оталарда шундай ҳолат яққол сезилади.
Болага қарашдаги асосий кўникмалар
Озиқлантириш аралашмасини тайёрлай билиш, чўмилиш учун ванна ҳозирлаш, тагликни алмаштириш шулар жумласидандир. Шунингдек, ота фарзандининг туғилган санаси, вазни, бўйи ҳамда қон гуруҳини билиши лозим. Ҳужжатлар қаерда туришини билиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Ҳар хил вазият бўлиши мумкин, ҳаётингизнинг янги босқичида ҳар қандай вазиятга тайёр туринг!