Шоҳруххон ва Асал Шодиева турмуш қурди

5 июнь куни хонанда Шоҳруххон ва актриса Асал Шодиеванинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.
Дастлаб "Версал"га белгиланган никоҳ маросими кейинчалик Тошкент шаҳридаги "Osiyo Grand" тўйхонасига кўчирилди.
Аввалига тўйхонага икки санъаткорнинг оналари ва оиланинг яқинлари кириб келишди.
Тўйни хонанда Нилуфар Усмонова ўз қўшиқлари билан бошлаб, сўнг ёр-ёр садоси остида келин ва куёв тўйхонага қадам ранжида қилишди.
Мустақил ҳаётга қадам ташлаган икки ёшга Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев, Асилбек Ниғматов, Ботир Қодиров, Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, Ўзбекистон Халқ артисти Фарруҳ Зокиров томонидан илиқ ва самимий тилаклар билдирилиб, сўнг бирин кетин шўх ва рақсбоп қўшиқлар куйланди.
Клипмейкер Наримон Султонхўжаев томонидан тайёрланган "Love story" лавҳаси меҳмонлар олқиши билан кутиб олинди.
Тоҳир Содиқов томонидан куйланган "Кел яшайлик" таронасига эса кечанинг бош қаҳрамонлари вальс тушишди.
Базм бошланиши билан тўйга таклиф этилган шоу-бизнес вакиллари янги фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаб боришди.
Kun.uz сайти таҳририяти Шоҳруххон ва Асал Шодиевага бахт тилайди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Ҳўрмуз бўғози ёпилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон | 08:26
-
Исроил армияси гуманитар ёрдамга навбатда турганларга яна ҳужум қилди
Жаҳон | 08:23
-
АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларидан кейин АЭХА фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жаҳон | 08:13
-
Кремл: ядро қуролини тарқатмаслик режимига жуда катта зарба берилди
Жаҳон | 07:45