Моделлар Tashkent City Park майдонида расман намойиш қилинди. Тақдимотда етакчи автосалон вакиллари, автоэкспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари қатнашди. Тадбир меҳмонлари техник хусусиятлар билан танишиш, реал тест-драйвда иштирок этиш имконига эга бўлишди.

“Ўзбекистон биз учун оддий бозор эмас, балки Марказий Осиёда ўсиш учун муҳим нуқтадир. Географик жойлашуви туфайли минтақавий марказга айланиши мумкин. Иқтисод барқарор, технологик автомобилларга қизиқиш ортмоқда. Шу сабабли, сифатли ва мақбул нархдаги машиналарни айни вақт таклиф этмоқдамиз. Инвестицион муҳит қулай: эркин зоналар, солиқ имтиёзлари, импортда соддалик. Хизмат кўрсатиш стратегик устуворлик: ҳар бир дилерда сервис, эҳтиёт қисмлар доимий мавжуд.

3 асосий мақсадимиз бор. Бу Ўзбекистонни минтақавий марказга айлантириш, бренд обрўсини мустаҳкамлаш ва 3 йилда 20 000 дона автомобил сотиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш”, дейди Jetour Uzbekistan бош директори Лианг Хинг.

JETOURX50 – замонавий шаҳар кроссовери

JETOUR X50 – ёш ва фаол ҳаёт тарзини афзал кўрувчи фойдаланувчилар учун мўлжалланган янги авлоддаги SUV. У нафақат ташқи дизайни, балки хавфсизлик ва рақамли имкониятлари билан ҳам ажралиб туради.

X50 ташқи кўринишида вертикал “шаршара” радиатор панжараси, динамик рейлинглар ва ярқин кузов ранглари билан эътиборни тортади. Салон уч хил ички рангда таклиф қилинади. Онлайн конфигуратор орқали 256 хил комбинация яратиш мумкин.

Асосий тўпламда BSD технологияси мавжуд. Бу тизим қайта йўналишда ҳаракатланиш, парковка ва эшик очиш пайтида ишлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳайдовчини визуал ва овозли сигнал билан огоҳлантиради.

Иккита 10,25 дюймли дисплей, LED ёритиш тизими, “юлдузсимон” радиатор ва эргономик спорт ўриндиқлари – барчаси замонавий шаҳар муҳитига мос келади. Apple CarPlayʼни қўллаб-қувватловчи мултимедиа тизими офлайн овозли бошқарув имконини ҳам тақдим этади.