Кобулга ҳужум: 1 депутат ва яна 3 киши ўлдирилди
Афғонистон пойтахти Кобулга ҳужум қилиниши натижасида бир депутат ва тинч аҳоли вакилиларидан 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, парламент депутати Шер Вали Вардак ўз уйи олдида амалга оширилган портлаш туфайли оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага бориш йўлида ҳалок бўлган.
Бу ҳужум учун жавобгарликни "Толибон" жангарилари зиммасига олган.
5 июнь кунининг биринчи ярмида мамлакат шарқидаги Пули Алам шаҳридаги суд биносига ҳужум амалга оширилган. Бу ҳужум якунида толибон жангарилари томонидан камида 7 нафар киши ўлдирилган, улар орасида апелляцион суднинг янги раҳбари ҳам бор. Ҳужум қилувчилар ҳудудга полициячилар либосида кириб келишган.
"Толибон" вакили бу ҳужумлар май ойида қамоқдаги 6 нафар толибоннинг ўлдирилишига жавоб эканини маълум қилди.
Май ойи охирида "Толибон"да раҳбарият ўзгарди. АҚШ томонидан қилинган ҳужум натижасида ҳалок бўлган мулла Ахтар Мансурнинг ўрнини Ҳабатулла Охунзода эгаллади.